Пред.
 |
Просмотр работы: |
След.
 |
24 января ’2014
09:41
Просмотров:
21761
(Қўшиқ матни)
Бизни айриб қўйди шаҳарлар,-
Ўртамизда денгиз, уммонлар.
Бизни айриб қўйди саҳарлар,-
Ўртамизда ҳижрон, армонлар.
Кўзларингга ташрифномам йўқ,-
Тайёрагоҳ, бандаргоҳлар берк.
Ўртамизда ёлғизгина чўғ...
Ўртамизда фарёд, оҳлар, чек...
Нақорот:
Мен Тошкентда, сен Нью-Йоркдасан,
Айриб қўйди бизларни хилқат.
Мен - йироқда, сен - йироқдасан,
Ўртамизда қайноқ муҳаббат!!!
Қўлим чўзай десам етмайди,
Айриб қўйган тубсиз океан.
Азобларим асло битмайди,
Қайлардасан севгим, Сониям?!
Ўртамизда ҳадсиз туғёнлар,
Ишқу севги - билмагай сарҳад.
Ўртамизда тоғлар, ўрмонлар,
Ўртамизда гулхан муҳаббат.
Нақорот:
Мен Тошкентда, сен Нью-Йоркдасан,
Айриб қўйди нечук, о, хилқат.
Мен - йироқда, сен - йироқдасан,
Ўртамизда кўприк муҳаббат!!!
Бизни айриб қўйди Ер шари,
Бизлар гўё икки сайёра!
Сени излаб елгум сарсари,
Тополмайман қалбга тайёра!
Бир-биримиз излаб оламда,
Сен – овора, мен ҳам овора.
Бизни қисмат айирди бунда,
Мен сенга - зор, сен менга зор-а?!
Нақорот:
Мен Тошкентда, сен - Нью-Йоркдасан,
Айриб қўйди макон, бу хилқат.
Мен - йироқда, сен - йироқдасан,
Ўртамизда гулхан муҳаббат!!!
Голосование:
Суммарный балл: 0
Проголосовало пользователей: 0
Балл суточного голосования: 0
Проголосовало пользователей: 0
Голосовать могут только зарегистрированные пользователи
Вас также могут заинтересовать работы:
Отзывы:
Оставлять отзывы могут только зарегистрированные пользователи